Ko`zi ojizlar uchun | Davlat ramzlari | Aloqa formasi | 0(375) 221-09-23 atm@qmii.uz

Э Ъ Л О Н !

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 2018 йил учун таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc)га ихтисосликлар бўйича ҳужжатлар қабул қилинишини маълум қилади.

 

  1. 05.05.04- “Саноат иссиқлик энергетикаси”;
  2. 05.05.06- “Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари”;
  3. 05.07.01- “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалик ва мелиорация ишларини механизациялаш технологиялари”;
  4. 08.00.01- “Иқтисодиёт назарияси”;
  5. 07.00.01- “Ўзбекистон тарихи”;
  6. 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”;
  7. 06.01.08- “Ўсимликшунослик”;
  8. 11.00.03- “Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё”.

 

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  1. 1. Ариза;
  2. 2. Қисқача биографик маълумотнома;
  3. 3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  4. 4. Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  5. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;
  6. 6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

 

Докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  1. 1. Ариза;
  2. 2. Қисқача биографик маълумотнома;

меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

  1. 3. Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
  2. 4. Тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;

нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

 

Ҳужжатлар 2017 йил 15 сентябрдан 15 октябргача қабул қилинади

 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими