Ko`zi ojizlar uchun | Davlat ramzlari | Aloqa formasi | 0(375) 221-09-23 atm@qmii.uz

Институтда “Озод ва обод Ватанга бахшида умр” ва “Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти” мавзуларида иншолар танлови ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси А.Арипов томонидан 2017 йил 12 декабрда (01-07/1-2987-сон) тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар режаси”нинг иккинчи йўналиши, 18-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтда “Озод ва обод ватанга бахшида умр” ва “Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти” мавзуларида барча факультетлар талаба-ёшлари ўртасида иншолар танлови ўтказилмоқда.

Танловнинг мақсад ва вазифалари, ўтказиш босқичи ва муддатлари, танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари ҳамда танлов ғолибларини тақдирлаш бўйича барча маълумотлар иловадаги Низомда келтирилган

Ҳурматли талаба-ёшлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тадбирларида фаол иштирок этинг!

 

“Озод ва обод Ватанга бахшида умр” ва “Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти” мавзуларидаги

иншолар танлови

НИЗОМИ

 

  1. I. Умумий қоидалар
  • Мазкур иншолар танлови (кейинги ўринларда “танлов”,-деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси А.Арипов томонидан 2017 йил 12 декабрда (01-07/1-2987-сон) тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар режаси”нинг иккинчи йўналиш, 18-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
  • “Озод ва обод Ватанга бахшида умр” ва “Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти” мавзуларидаги иншолар танлови олий таълим муассасаларида, талаба-ёшлар ўртасида ўтказилади.
  • Иншолар танловини ўтказиш жараёнини ташкиллаштириш олий таълим муассасасининг “Маънавият ва маърифат” бўлими томонидан амалга оширилади.
  1. II. Танловнинг мақсади ва вазифалари
  • Танловнинг асосий мақсад ва вазифалари – ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ибратли ҳаёти, юрт равнақи ва мамлакат келажаги учун ҳар қандай тўсиқ ҳамда қийинчиликларни енгиб ўтишдаги мардоновор саъй- ҳаракатлари натижасида эришилган мустақилликнинг нақадар бебаҳо неъмат эканлигини ёшлар онгига сингдириш, шунингдек уларда юртимиздаги тинчлик-осойишталикни асраб-авайлашга даҳлдорлик ҳислатларини шакллантириш.
  • Олий таълим муассасаларида талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ўз иқтидорларни намойиш этишлари учун шарт- шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш.
  • Ёш авлодни ҳар томонлама етук, юксак маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли, ота-онасига, Ватанига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаш.
  • Талабаларнинг “Озод ва обод Ватанга бахшида умр” ва “Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти” мавзуларидаги ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказиш.

 

III. Танловни ўтказиш босқичи ва муддатлари

  • “Озод ва обод Ватанга бахшида умр” ва “Ислом Каримов асарларининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти” мавзуларидаги иншолар танлови олий таълим муассасаларида икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич – олий таълим муассасасининг факультетлари талабалар ўртасида жорий йилнинг 22-24 январь кунлари.

Иккинчи босқич – биринчи босқич ғолиблари ўртасида 26-27 январь кунлари ўтказилади. Мазкур босқич танловнинг якуний босқичи ҳисобланади.

 

  1. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш
  • Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичини ўтказиш бўйича олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан Ташкилий қўмита ва соҳа профессор-ўқитувчилари, олимлари, мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда ҳакамлар Ҳайъати тузилади.

Талабалар томонидан мавзулар бўйича ёзилган иншолар факультетлар ва олий таълим муассасаси кесимида тузилган ҳакамлар Ҳайъати томонидан танлов шартлари ва мезонлари асосида баҳоланади.

Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичлари ўтадиган кунлари, факультетларда Ислом Каримов хотирасига бағишланган расмлар кўргазмаси ташкил этилади ва у кишининг раҳномалигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни акс эттирувчи ҳужжатли фильмлар намойиши қилинади.

 

  1. V. Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари
  • Танловга тақдим этилган иншолар қуйидаги мезонларда баҳоланади:

мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва тахдилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;

мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик ҳусусиятлари ифода этилганлиги;

мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги;

мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.

  • Ҳар бир мезон 10 баллик тизим асосида баҳоланади (жами 60 балл).

 

  1. Иншолартанловиғолибларинитақдирлаш
  • Иккинчибосқичда “ОзодваободВатангабахшидаумр” ҳамда “ИсломКаримовасарларинингбаркамолавлодтарбиясидагиаҳамияти” мавзуларидаўтказилгантанловларда 1-, 2- ва 3-ўринниэгаллаганталабаларолийтаълиммуассасаситомониданфахрийёрлиқвақуйидагитартибдапулмаблағларибилантакдирланади:
  • ўрин – 500 000 (беш юз минг) сўм;
  • ўрин – 400 000 (тўрт юз минг) сўм;
  • ўрин – 300 000 (уч юз минг) сўм.