Ko`zi ojizlar uchun | Davlat ramzlari | Aloqa formasi | (375) 221-09-23 atm@qmii.uz

А Х Б О Р О Т   Х А Т И

 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ходимлари ва талабалари касаба уюшмаси қўмитаси  Раёсатининг 2018 йил 12 апрелдаги  13/04-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 май куни соат 15-00да Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови доирасида “Энг фаол ёш олим” номинацияси бўйича танлов ўтказилади.

Танловда касаба уюшмаси аъзоси бўлган институтда илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган 35 ёшгача бўлган фаол ёш мутахассислар иштирок этиши мумкин.

 

Танловда иштирок этиш учун топшириш лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати

 

  • иштирокчининг иш фаолиятига оид ва эришган ютуқларини акс эттирувчи, тегишли кафедра мудири томонидан имзоланган тавсифий тавсиянома;
  • маълумотнома – объективка;
  • паспорт нусхаси;
  • 2 та (3,5х4,5) оқ фондаги рангли фотосурат (электрон нусхаси билан бирга);
  • ўз меҳнат фаолиятида эришган ютуқларини тасдиқловчи ва акс эттирувчи ҳужжатлар;
  • мутахассиснинг манзили, уй ва иш телефонлари.

Қўшимча равишда ижодий, бадиий ва илмий ишларининг нусхалари, янги ишланма ва лойиҳалари, лойиҳани тадбиқ механизми ва унинг самарадорлиги ҳақида маълумотлар, оммавий ахборот воситаларида ўз соҳасига оид мавзуларда чоп этилган мақолалари, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, маънавий етуклиги, жамоат ишларида фаол иштироки тўғрисидаги тавсиялар тақдим этилиши мумкин.

Танлов тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Танловда 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиблар диплом ва рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланади ҳамда 1-ўринни эгаллаган ғолибнинг ҳужжатлари танловнинг республика-тармоқ босқичига тақдим этилади.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёш мутахассислар тайёрланган ҳужжатларни 2018 йил 30 апрель соат 16-00га қадар илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими (М.И.Рахматов)га  топширишлари лозим.

 

 

 

Ташкилий қўмита