Ko`zi ojizlar uchun | Davlat ramzlari | Aloqa formasi | 0(375) 221-09-23 atm@qmii.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3775-сонли Қарори ижроси юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида” ги ПҚ-3775-сонли Қарори ижроси юзасидан

2018 йил 11 июнь куни Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарори мазмун моҳияти билан таништириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни институт ректори Н.Махмудов кириш сўзи билан очиб, сўнги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаб, олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга, республикада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги янгиланишларда ушбу муассасаларнинг фаол иштирокини таъминлашга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар сақланиб қолаётганлигини ва ушбу қарор бу тўсиқларни бартараф этилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилишини таъкидлади. Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади. Қарорда бу соҳаларнинг барчаси кенг ва батафсил ўз ифодасини топган. Соҳа вакиллари учун ўта зарур ва муҳим бўлган бу олий даражадаги ҳужжатни амалиётга татбиқ этиш ишлари бошлаб юборилди.

Давра суҳбатида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ушбу қарор бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.