Ko`zi ojizlar uchun | Davlat ramzlari | Aloqa formasi | 0(375) 221-09-23 atm@qmii.uz

СИЗГА ИЛИНДИК

Алоо,  ассалому алайкум, бу эҳсончи акани телефонларими?

Ваалейкум ассалому,  лаббай синглим, нима хизмат.

– Шу номерни беришувди,

– жуда яхшида, нима муаммо бор, айтаверинг.

– шу десангиз учта ёш болам 4 кундан бери фақатгина нон билан чой ичишаяпти холос.

– ха, тушунаман, хўжайиниз ҳам ишсиз қолгандирларда а.

– бир йил бўлди, хўжайиним автохалокат сабаб вафот этдилар.

– тушундим, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин  синглим, бугун кеч бўлиб қолди, манзилингизни айтинг, ёзиб оламан, эртага иншааллоҳ пешин вақтигача имкон қилишга ҳаракат қиламан.

– хўп бўлади, аммо яна бир бор безовта қилганим учун узр ака.( шу охирги сўзлар йиғи аралаш аранг гапирилган эди)

Эй Аллоҳ ўзинг гувоҳсан, эҳсон картамда 28 сўм пулим бор холос. Ўзинг бойлик берган бандаларингни қалбига солгин, эртага мени шу муштипар онанинг олдида ёлғонси қилиб қўймагин.

Хуфтонни шу дуолар билан адо этиб эртани кутдим.

Бомдод.

Картага қарагани юрагим чопмади,

Соат 10 ларда не кўз билан қарайки, картада 490 мингдан ошиқроқ пул бўлибди.

Алхамдулиллах, Аллоҳу Акбар.

Тезда қўнғироқ қилдим.

Телефондан ёш боланинг ширин овози келди,

– онажон, эҳсончи ака телефон қилаяптилар, уррее , бизга бугун тухум қовуриб берасиз, уррее

Шу ҳолатда гапира олмаслигини ўзим сездимда, беш минутда телефон қиламан деб телефонни қўйдим.

Манзилга етиб бориб омонатни топширишлик учун телефон қилдим,

Учта гўдак онасини тўхта дейишига  қарамай мен томонга ўқдай учиб югуришарди,  қўлимдаги пулни кўриб ўртанчаси шошиб, амаки бу пулларни бизга дадам бериб юбордиларми, ўзлари қачон келарканлар, айтб қўйинг, биз уларни жуда соғиндик.

Беш қадамча нарида онаизорни кўзлари жиққа ёш билан дарахтга суяниб қолганини кўрдиму,

Болажонга пулни бериб, болажоним мен даданга айтаман, тез кунларда келади, фақатгина сизлар онажонизни қийнамай ўлтиринглар, дедимда кўз ёшларимни яшириш учун тезда ортга қайтдим..

Эҳ болажонлар, сизнинг отангиз бир йил аввал автоҳалокат сабаб Роббимнинг хузурига кетганини қандай айтаман.

Икром Мамадалиев